Аллохни Зикр килиш آئیکن

4.1 by Rabita Development LLC


Nov 4, 2016

About Аллохни Зикр килиш

Allohning sifatlari duolar va - va Ўzbekcha tarzhimasi Arab harfida! Yuklab Olinga!

Тупроқдан инсонни яратиб, унинг сувратини чиройли, бекаму кўст, мўътадил қилиб яратган ва унга нутқ қилиш қобилиятини берган Раҳмон исмли Аллоҳ таолога хамду санолар бўлсин.

«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, бас яхши гапни гапирсин ёки жим турсин», деб айтган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал салоту саломлар бўлсин.

«Бас, Мени эсланглар, Мен ҳам сизларни эслайман ва Менга шукр қилинглар ва Мени инкор этманглар!» (Бақара, 152-оят).

Қаҳҳор ва азиз, гуноҳларни мағфират этувчи, қадарларни ўлчовчи, ишларни тасарруф қилувчи, қалби уйғоқ, кўзи очиқ кишилар тафаккур қилишлари учун кечани кундузга алиштирувчи ягона Аллоҳга ҳамд бўлсин. У баъзи бандаларини уйғоқ қилиб, яхшилар жумласига киритди, баъзиларини танлаб олди ва ўзига муқарраб-яқин бандаларидан қилди. Бу бандалар Унинг розилиги учун бор кучларини сарфлайдилар ва охиратга тайёргарлик кўрадилар, Унинг ғазабини келтирадиган нарсалардан четланиб, дўзах азобига тушиб қолишдан эҳтиёт бўладилар, ҳамиша Унинг тоати ва зикрида юрадилар. Бандаларининг қалбларига нур берган Аллоҳга ҳамд айтаман. Фазлу карамининг бундан-да зиёда бўлишини сўраб қоламан. Азийм, воҳид, самад, азиз, ҳаким сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг бандаси ва расули, танлаб олган дўсти ва ҳабиби, яратганларининг энг афзали, ўтгандаги ва келгусидаги кишиларнинг энг ҳурматлиси эканига иймон келтираман. Бу зотга ва бошқа пайғамбарларга, барчаларининг оилаларига ҳамда бошқа солиҳ кишиларга Аллоҳдан саловот ва саломлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 152-оятида: «Бас, Мени эсланглар, Мен ҳам сизларни эслайман», Зарийат сурасининг 56-оятида:

«Жин ва инсни фақат ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим», дейди.

Бу оятлардан банда учун энг афзал иш оламлар Раббини ёд этиш ва пайғамбарларнинг саййиди Расулуллоҳдан ворид бўлган зикрлар билан машғул бўлиш экани билинади.

_______________

Теги: узбек китоб узбекча шеър ўзбек o'zbek kitob islom Alloh Muhammad din дуолар зикр duo Asmoi husna ismlar islomiy

ترجمہ لوڈ ہو رہا ہے...

معلومات ایپ اضافی

تازہ ترین ورژن

Аллохни Зикр килиш اپ ڈیٹ کی درخواست کریں 4.1

اپ لوڈ کردہ

Joaquin Paez

Android درکار ہے

Android 2.1+

مزید دکھائیں

میں نیا کیا ہے 4.1 تازہ ترین ورژن

Last updated on Nov 4, 2016

Хатолар тугирланди
Дастур стабил ишлаш холатига келтирилди

مزید دکھائیں

Аллохни Зикр килиш اسکرین شاٹس

پچھلے 24 گھنٹوں میں مشہور مضامین

تبصرہ لوڈ ہو رہا ہے...
تلاش کیا جا رہا ہے...
APKPure کو سبسکرائب کریں
ابتدائی ریلیز ، خبروں ، اور بہترین اینڈروئیڈ گیمز اور ایپس کے رہنماؤں تک رسائی حاصل کرنے والے پہلے بنیں۔
نہیں شکریہ
سائن اپ
کامیابی کے ساتھ سبسکرائب!
اب آپ کو اپک پور کی سبسکرائب کیا گیا ہے۔
APKPure کو سبسکرائب کریں
ابتدائی ریلیز ، خبروں ، اور بہترین اینڈروئیڈ گیمز اور ایپس کے رہنماؤں تک رسائی حاصل کرنے والے پہلے بنیں۔
نہیں شکریہ
سائن اپ
کامیابی!
اب آپ ہمارے نیوز لیٹر کی رکنیت لے چکے ہیں۔